ТУРКМАНИСТОН ХАЛҚ МАСЛАҲАТИ РАИСИ ГУРБОНГУЛИ БЕРДИМУҲАМЕДОВНИНГ РАСМИЙ САФАРИ НИҲОЯСИГА ЕТДИ

5 апрел куни Туркман халқининг миллий пешвоси — Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси муҳтарам Гурбонгули Бердимуҳамедов Тожикистон Республикасига расмий сафари якунланганидан сӯнг Душанбе шаҳридан ӯз Ватанига жӯнаб кетди.
Олий мартабали меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон юксак эҳтиром ва самимият билан кузатиб қолди.
Эслатиб ӯтамиз, Туркман халқининг миллий пешвоси расмий сафари 4-5 апрел кунлари бӯлиб ӯтди ва икки давлат ӯртасидаги олий даражадаги мулоқот ва музокаралар якунлари бӯйича сиёсат, дипломатик кадрлар тайёрлаш, қурилиш, илму фан, зилзила мониторинги ҳамда Хужанд ва Аркадаг шаҳарлари ӯртасида қардош шаҳарлар муносабатларини йӯлга қӯйиш соҳаларидаги ҳамкорликка доир 5та янги ҳужжат имзоланди.
Шунингдек, ушбу сафар ва Тожикистонда Туркманистон маданияти кунлари доирасида давлатлар раҳбарлари иштирокида икки мамлакат санъат усталарининг «Дӯстлик оқшоми» деб номланган ранг-баранг концерт дастури бӯлиб ӯтди.