Миллат пешвосининг Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқоти

5 апрел куни Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг шаҳардаги қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон туркман халқининг Миллий пешвоси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Самимий учрашув чоѓида туркман халқи Миллий пешвосининг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасидаги учрашув ва сўзлашувларнинг натижалари муҳокама қилинди.
Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси муҳтарам Гурбангули Бердимуҳамедов Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга илиқ истиқбол ва меҳмондорчилик учун миннатдорчилик изҳор этди.
Давлат бошлиѓи муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий ташриф натижалари ва ушбу сафар чоѓида имзоланган ҳамкорлик ҳақидаги янги ҳужжатлар Тожикистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида дўстона муносабатлар ва ҳамкорликлар чуқурлашиши қулай асос яратишига умид билдирди.
Учрашувда томонлар, шунингдек, икки мамлакат учун фойдали бўлган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишди.