Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Mеморандум Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазирлиги ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши чоғида имзоланди.
Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ва Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохонг ўзаро манфаатли ҳамкорликдан мамнун эканликларини билдирдилар.
Учрашувда терроризм, экстремизм, сепаратизм каби трансмиллий уюшган жиноятларнинг аниқланиши ва олдини олиш, ахборот алмашиш, гиёҳванд моддалар контрабандаси, кибержиноятчиликнинг олдини олиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, юқори малакали соҳа кадрларини тайёрлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналарни ўрганиш ва ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.