ӮЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ДАВЛАТ ТАШРИФИ БИЛАН ДУШАНБЕГА КЕЛДИ
18 апрел куни Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев давлат сафари билан Тожикистон Республикасига ташриф буюрди.
Душанбе халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон юксак эҳтиром ва самимият билан кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон — дӯст ва қӯшни Ӯзбекистон давлати бошлиғини муносиб кутиб олиш мақсадида аэропорт майдони Давлат бошлиқлари суратлари, шиорлар, Тожикистон ва Ӯзбекистон давлат байроқлари билан безатилган эди.
Шунингдек, юртимизнинг кӯплаб ёшлари гуллар, икки дӯст мамлакат байроқлари ва халқлар дӯстлигини тараннум этувчи шиорлар билан олий мартабали меҳмонни қарши олдилар.
Давлат бошлиқларининг аэропортда бӯлиб ӯтган яккама-якка суҳбати чоғида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифини самимий қутлади.
Давлат ташрифи натижалари мамлакатлар ӯртасидаги дӯстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.