ӮЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИСМОИЛ СОМОНИЙ ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАР ҚӮЙДИ
Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Душанбе шаҳрининг «Дӯстий» майдонига ташриф буюриб, тожиклар давлати асосчиси Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гулчамбар қӯйди.
Гулчамбар қӯйиш маросимида Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевга Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилдилар.
Ушбу сафар доирасида Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси ӯртасида олий даражадаги давлат мулоқоти ва музокаралари бӯлиб ӯтиши кӯзда тутилиб, икки томонлама ҳамкорликларнинг кенг кӯлами муҳокама қилинади. Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги олий даражадаги мулоқот ва музокаралардан сӯнг бир қатор ҳамкорликка доир ҳужжатлар имзоланиб, икки мамлакат Давлат бошлиқларининг матбуот анжумани ӯтказилади.
Бугун Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Ӯзбекистон санъат усталарининг «Абадий дӯстлик» деб номланган маданий дастурида иштирок этадилар.
Шунингдек, сафар дастурига мувофиқ, Ӯзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зокирзода ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашиб, Тожикистон пойтахти — Душанбе шаҳрида Ӯзбекистон Республикаси элчихонаси янги биносининг расмий очилиш маросимида иштирок этади ва Душанбе шаҳрида ЭКСПО марказида ташкил этилган Ӯзбекистон саноат маҳсулотлари кӯргазмаси билан танишади.