ӮЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ДАВЛАТ САФАРИ БОШЛАНДИ
18 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикасига давлат сафари билан ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими олий мартабали меҳмон шарафига байрамона ясатилган Миллат қасри майдонида бўлиб ўтди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевни самимий кутиб олиб, фахрий шоҳсупага таклиф қилди.
Кутиб олиш маросими фахрий қоровул қӯмондони ҳисоботи, икки давлат миллий мадҳиялари янграши, давлатлар бошлиқларининг фахрий қоровул сафи ёнидан ўтиши, олий мартабали меҳмоннинг Тожикистон Давлат байроғига эҳтиром кўрсатиши, икки томон расмий делегациялари билан танишувдан бошланиб, фахрий қоровул қисм ва бўлинмаларининг икки давлат бошлиқлари олдидан тантанали қадам ташлаб ўтиши билан якунланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат сафари шарафига замбараклардан 21 марта ўқ отилди.