ТОЖИКИСТОН ВА ЎЗБЕКИСТОН ЎРТАСИДА ИМЗОЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАР АЛМАШИНУВИ МАРОСИМИ
Миллат қасрида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги олий даражадаги мулоқот ва музокаралардан сўнг имзоланган янги ҳамкорлик ҳужжатлари алмашинуви маросими бўлиб ўтди.
Учрашув якунларига кўра, жами 28та ҳужжат имзоланди.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Иттифоқчилик шартномасини имзоладилар.
Сўнгра Давлатлар бошлиқлари ҳузурида расмий делегациялар вакиллари имзоланган янги ҳужжатларни алмашдилар.
Жумладан, икки давлат ўртасидаги минтақавий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Тожикистон Республикасининг давлат ҳокимияти Хатлон ва Суғд вилоятлари ижроия органларининг Ўзбекистон Республикасининг Хоразм, Фарғона, Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятлари билан ҳамкорлигига доир 6та келишув имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланган келишувлар, баённомалар, ўзаро англашув меморандумлари, йўл хариталари ва ҳамкорлик дастурлари ҳар иккала томон учун муҳим ва устувор соҳалар – чегара, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, саноат, ҳаво алоқаси, халқаро йўл алоқаси, кўприк қурилиши, агросаноат мажмуаси, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги, маданият, кутубхоначилик, вирусология, микробиология, молекуляр биология, эпидемиология, биотехнология ва фармакология соҳаларда кадрлар тайёрлаш, юқори малакали илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш, сайёҳлик ва кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилишни тартибга солади.
Имзоланган янги ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликларнинг турли йўналишлари ҳуқуқий асосларини сезиларли даражада мустаҳкамлайди, деб ишонч билан айтиш мумкин.
Ҳужжатларни имзолаш маросимидан сўнг Давлат раҳбарлари, муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев кенг журналистлар учун матбуот анжумани ўтказиб, келгусида дўстлик, қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича олий даражадаги учрашув ва музокаралар натижаларини баҳоладилар ва ҳамкорликка оид қатор янги ҳужжатлар, хусусан, икки қўшни давлат ўртасида Иттифоқчилик шартномасининг имзоланиши муносабатларнинг мисли кўрилмаган даражада ривожланишига кенг йўл очишини алоҳида таъкидладилар.