ТОЖИКИСТОН ВА ЎЗБЕКИСТОННИНГ БИР ГУРУҲ САНЪАТКОРЛАРИГА ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
18 апрел куни Миллат қасрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига давлат сафари доирасида икки мамлакатнинг бир гуруҳ санъат аҳлига Тожикистон ва Ўзбекистон давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантиришдаги муносиб ҳиссаси учун Тожикистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармони билан тўрт киши, жумладан, Озодбек Назарбеков, Муножатхон Юлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмонова Тожикистон Халқ ҳофизи ва Ёдгор Сагдиев Тожикистон Халқ артисти унвонлари билан тақдирландилар.
Шу тариқа, Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик шерикчилик, иттифоқчилик, кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликни ривожлантириш, шунингдек, ҳунар, маънавий қадриятлар ва тарихий меросни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш, ўзаро биродар халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш йўналишидаги самарали фаолияти учун Тожикистон Республикаси санъат ва ҳунар арбоблари гуруҳини тақдирлаш тўғрисидаги фармони билан Мирали Достиев, Исмоил Назриев, Фурқат Саидов, Тўлқин Тожибоев ва Раҳматулло Ҳошимов Ўзбекистон Республикаси Халқ Ҳофизи унвони билан тақдирландилар.