«Кангурт Гранд ҳотел» беш юлдузли меҳмонхонаси очилди
20 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали Фирдавсий ноҳиясида Пойтахт куни шарафига «Кангурт Гранд ҳотел» беш юлдузли меҳмонхонани фойдаланишга топширди.
Чиройли ва замонавий бино 9 қаватдан иборат бўлиб, ўзига хос меъморий услубда қурилган ва замонавий талабларга мувофиқ жиҳозланган.
Давлатимиз раҳбарига янги меҳмонхонада 84 нафар маҳаллий аҳоли ишга жойлашиши маълум қилинди.
Ходимларнинг аксарияти меҳмонхона хизматлари соҳасида мутахассисликларга эга ва бир нечта чет тилларини билишади. Ходимларнинг юқори билим ва тайёргарлиги мижозларга юқори сифатли хизматларни тақдим этиш имконини беради.
Маълум қилинишича, «Кангурт Гарнд ҳотел» меҳмонхонасида 98 та хона, шу жумладан юқори мартабали меҳмонлар учун ва бир вақтнинг ўзида 164 та мижозни қабул қилиш имконияти мавжуд.
Ташриф ва танишув чоғида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон амалга оширилган ишлар сифатини юқори баҳолади ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини соҳанинг юқори стандартлари, одоб-ахлоқи, хулқ-атвори ва миллий меҳмондўстликнинг юксак анъаналарига мувофиқ белгилаш бўйича кўрсатма берди.