Фирдавсий меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди

20 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали Шоҳмонсур ноҳиясида Пойтахт куни шарафига Фирдавсий меҳмонхонасига эга бӯлган кўп функцияли бинони фойдаланишга топширди.
Замонавий мажмуа 22 қаватдан иборат бўлиб, тўрт юлдузли Фирдавсий меҳмонхонаси бинонинг 13-22 қаватларида жойлашган, у 103 та хизмат кўрсатиш хонасига эга, шу жумладан 33та люкс, 8та ярим-люкс ва 62та стандарт хоналар мавжуд. Меҳмонхона халқаро стандартларга мувофиқ бир вақтнинг ўзида 200гача меҳмонларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Янги хизмат кўрсатиш, туризм ва дам олиш комплексининг очилиши билан мамлакатимиз пойтахтида 250та янги иш ўрни яратилди. Объект қурилишига 150дан ортиқ маҳаллий мутахассислар жалб қилинган.
Замонавий иншоотни маҳаллий тадбиркорлар Бахтиёр Саидов ва Ҳикматулло Муқимовлар Муқим-1 компанияси билан ҳамкорликда бунёд этганлар.