Миллат пешвоси Римга келди

22 апрел куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Италия Республикаси пойтахти Римга келди.
Леонардо да Винчи номли Фюмичино халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмон, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Италия Республикаси ва Ватиканнинг юқори мартабали вакиллари ва расмий шахслари алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олишди.
Юқори мартабали меҳмонни кутиб олиш учун йўлакка қизил гилам тўшалди ва икки томондан фахрий қоровул саф тортди.