Миллат пешвоси Италияга жўнаб кетди

22 апрел куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий ташрифни амалга ошириш учун Италия Республикаси ва Ватиканга сафар қилди.
Ушбу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Ташқи ишлар вазири, Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси, Ички ишлар, Саноат ва янги технологиялар, Қишлоқ хўжалиги, Энергетика, Транспорт, Маданият вазирлари, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси, Наркотикларни назорат қилиш агентлиги директори ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилишмоқда.