ТОЖИКИСТОН ЭЛЧИСИ ГРУЗИЯ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Тожикистон Республикасининг Грузиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Рустам Соли Грузия ташқи ишлар вазири Иля Дарчиашвили билан икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашувда Тожикистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий, сув-энергетика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув чоғида транспорт ва коммуникация, жумладан, ҳаво транспорти соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.