КУЁШ ЭНЕРГИЯСИ – ТЕЖАМКОР ТАБИИЙ НЕЪМАТ

2007 йилда мамлакатда “ Тожикистон Республикасида 2007-2015 йиллар учун ќайта тикланадиган энергия манбаларидан кенг фойдаланишнинг маќсадли комплекс дастури” ќабул ќилинди. Тожикистон Республикаси Фанлар академияси собиќ бош котиби, химия фанлари доктори Њаким Ањмадов рањбарлигида техника фанлари номзоди Ќурбон Кабутов ва бошќа бир гуруњ олимлар ќуёш энергиясидан фойдаланишни кенг тарѓиб ќилишга баѓишланган анжуман ва тарѓибот тадбирлари ташкил этди. Дастур доирасида мамлакатимизнинг турли њудудларида бир нечта ќуёш сув иситгичлари ва энергия станциялари ўрнатилди. Афсуски, ќуёш ќурилмалари нархининг ќимматлиги туфайли њамма њам уларни ўрнатиш ва ишлатиш имкониятига эга эмас эди.
Тожикистон Ќайта тикланувчи энергия ассоциацияси ташаббуси ва АЌШнинг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида 2020 йилда “Ќайта тикланувчи энергия манбалари воситасида њаво ва сув ифлосланишининг олдини олиш” лойињаси ишга туширилди. Лойињани амалга ошриш доирасида мамлакатимизнинг бир ќатор шањар ва ноњияларида ќуёш энергияси ускуналари комплекси ўрнатилди.
Жумладан, ушбу лойиња доирасида Шањринав ноњияси Шањринав шањарчасида яшовчи Фозил Носирийнинг кулолчилик цехида ќуёш энергияси билан ишлайдиган сув иситгичи ўрнатилди. Сўнгги бир йил давомида унинг дўкони 24 соат иссиќ сув билан таъминланган.
– Илгарилари биз, хусусан, ќиш ойларида иссиќ сув етишмаслигидан азият чекардик. Мана, бир йилдирки, ќуёш энергияси билан ишлайдиган сув иситгич ўрнатганимиздан сўнг бу муаммо њал бўлди. Доимо захирада иссиќ сувимиз бор. Электр энергияси йўќ пайтлари ёш болали ќўшниларга иссиќ сув берамиз. Кўпчилик шу зайл ќуёш энергияси билан ишлайдиган сув иситгичлари њаќида маълумот олишди, – дейди Фозил Носириӣ.
Шањринав ноњияси Сабо ќишлоѓи фуќароси Сирожиддин Тошев эса лойињани амалга ошириш доирасида “ќуёш радиоси” соњиби бўлди. Мазкур радио ќуёш панеллари орќали электр ќувватини захира ќилиб, 2-3 кеча-кундуз тўхтамай ишлайди. Унинг ёрдамида телефон њам ќувват олади. “Ќуёш радиоси”да “фонарик” њам бўлиб, унинг ёруѓлиги 80-10 метрни ёритади. Шунингдек, унинг ќуввати бир хонани ёритадиган энергия тежовчи лампочкани њам ёритишга етади.
– “Ќуёш радиоси”, хусусан, чўпонлар, геологлар, асаларичилар, ўрмон хўжалиги ходимлари ва дала-даштда мењнат ќиладиган ќишлоќ ањолиси учун беминнат дастёрдир,– тавсия ќилади Сирожиддин Тошев.
Њисор шањри Дењќонобод ќишлоѓи фуќароси Мавлуда Ањмадова њам ќуёш энергияси билан ишлайдиган сув иситгич, ќуёш панеллари ва ќуёш ўчоѓидан фойдаланади. Ќуёш ўчоѓи 2 литр сувни 5-10 даќиќада ќайнатади. Унда ўтин ва электр ќувватисиз сув ќайнатиш ва таом пишириш мумкин.
Дарвоз, Шамсиддин Шоњин, Рӯдакиӣ, Дӯстиӣ ва Тоѓли Мастчоњ ноњияларида њам шу каби ускуналар ўрнатилиб, фойдаланувчилар сув иситгич, ќуёш панеллари ва ўчоќлари ишидан мамнунликларини изњор этдилар. Чунки мазкур ускуналар туфайли њар бир оила иссиќ сув ва электр энергияси билан таъминланиш баробарида мамлакат сув энергияси исроф бўлишининг олдини олиб, ўз оилалари маблаѓини њам тежайдилар.
Тожикистон Ќайта тикланувчи энергия ассоциациаси маслањатчиси Фаррух Ќосимовнинг айтишича, ќуёш ускуналари оммалашган таќдирда мамлакат ањолисининг њаёти яхшиланиб, тежалган электр энергиясини хорижга экспорт ќилиш учун ќулай имконият туѓилади. Ќуёш ускуналари ўз њаражатларини 3-4 йилда ќоплаб, 20-25 йил хизмат ќилади.
Тожикистон Ќайта тикланувчи энергия ассоциациаси директори вазифасини бажарувчи Диловар Маъмуровнинг айтишича, ќуёш энергияси билан ишлайдиган сув иситгичлар ќишнинг булутсиз, њатто 10 даража совуќ кунларида њам сувни 60 даражагача иситиши мумкин. Бундай ускуналар учун тўѓридан-тўѓри ќуёш нурининг мавжудлиги муњим ањамиятга эга.
Химия фанлари доктори Шамс Назаров мамлакатимизда ќуёш радиациясининг интенсивлиги 1 метр квадратга 1000 ваттни ташкил этишини таъкидлади. Бу кўрсаткич њозирда ќуёш ускуналаридан унумли фойдаланадиган Европа мамлакатларига ќараганда анча юќори. Ќуёш энергиясидан кенг фойдаланиш натижасида мамлакатимиз энергияга бўлган эњтиёжининг 20 фоизини ќондириш мумкин.
Миллат пешвоси муњтарам Эмомали Рањмон алтернатив энергияни ривожлантириш масаласига алоњида тўхталиб, шундай таъкидлади: «Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, ќуёш энергиясидан фойдаланиш сув ва турар-жой манзилларини иситиш учун сарфланадиган харажатларни 70 фоизга камайтириш имконини беради. Шу боис бугунги кунда дунёнинг тараќќий этган давлатларида хусусий уйлар, кўп ќаватли бинолар, мактаблар, шифохоналар ва саноат корхоналарида сув иситиш учун ќуёш коллекторларидан фойдаланадилар».
Тажрибалардан келиб чиќиб таъкидлаш ӯринлики, ќуёш энергиясидан ишлайдиган ускуналарнинг ўрнатилиши мамлакатимиз ањолиси њаётининг фаровонлигини ошириб, келгусида оила маблаѓини тежаш ва бюджетининг бойишига хизмат ќилади.
Сайфиддин СУННАТИЙ, журналист.