“ФУЛУЗОТИ НОДИРИ ТОҶИКИСТОН” ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ ГИЛАМ ТЎҚИШ ЦЕХИНИНГ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛИШИ
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бўстон шаҳрида “Фулузоти нодири Тоҷикистон” ДУКнинг гилам тўқиш цехини фойдаланишга топширди.
Мамлакат Президентига шоҳи толасидан қўлда гилам тўқиш цехи мамлакатдаги биринчи корхона бўлиб, корхонада тожик ҳунармандлари дўст ва қардош Ўзбекистон Республикаси ҳунармандлари билан ҳамкорликда бежирим гиламлар тўқиш ва тайёрлаш билан машғул эканликлари ҳақида хабар берилди.
Гилам тўқиш цехида 14 нафар хотин-қиз ип ва арқоқларни бириктириш орқали гиламларда нақш яратадилар. Битта қўлда тўқилган гиламни тайёрлаш учун ҳажмига мувофиқ 6 ой ва ундан ортиқ вақт сарфланади. Цехга Ўзбекистон Республикасидан 14 дона гилам тўқиш ва бошқа турдаги ҳунармандчилик ускуналари келтирилди. Кўпроқ меҳнат талаб қиладиган қўл ҳунари маҳсулотларининг харидорлари ҳамиша кўп бўлган.
Мустақиллик йилларида миллий анъаналарни, жумладан, халқ ҳунармандчилигини тиклашга эътибор кучайтирилди. Мамлакат ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши ва ғамхўрлиги билан юзлаб атласу адрас ва гилам тўқиш марказлари ташкил этилиб, ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича қулай шароитлар яратилди.
Статистик маълумотларга кўра, Суғд вилоятида 283 та ҳунармандчилик марказлари амал қилади. Ҳунармандларнинг қўл меҳнати маҳсулини асосан, Тожикистонга ташрифлари йилдан-йилга ортиб бораётган сайёҳлар совға сифатида сотиб олишади.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Фулузоти нодири Тоҷикистон” ДУК нинг гилам тўқиш цехи ҳунармандлари ва Ўзбекистон Республикасининг Марғилон вилоятининг ҳунармандлари билан суҳбати чоғида аёлларнинг бу қўл ҳунари маҳсулига юқори баҳо бериб, гилам тўқиш ва бошқа халқ ҳунарларини ривожлантириш юзасидан мутасаддиларга вазифалар юклади.