КОНИБОДОМ ШАҲРИДА “КОНИБОДОМ ПАРАНДА” МЧЖ ПАРРАНДАЧИЛИК ФАБРИКАСИНИНГ ИШГА ТУШИРИЛИШИ

11 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси –Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Конибодом шаҳрида “Конибодом Паранда” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини расман бошлаб берди.
“Конибодом Паранда” масъулияти чекланган жамияти Конибодом шаҳри Абулқосим Лоҳутий номли қишлоқ жамоатида тўртинчи миллий мақсад –мамлакатни жадал суръатларда саноатлаштиришни амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар заминида Тожикистон Республикаси Суғд вилояти ва Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти тадбиркорларининг сармоя ўтказиши билан таъсис этилиб, парҳез парранда гўшти ишлаб чиқариш учун мўлжалланган. Паррандачилик фабрикаси йилига 2 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқариш салоҳиятига эга.
Фабрика тўртта бинога эга бўлиб, бу ерда бир даврда 100 минг бош ва беш даврда, яъни йил давомида 500 бош гўшт учун мўлжалланган бройлер зотли жўжаларни парвариш қилиш имкони мавжуд.
Мутахассисларниг таъкидлашича, бройлер зотли жўжалар 40-45 кун давомида ўрта ҳисобда 2-2,5 килограмм вазн олиб, харидорларга тақдим этилиши мумкин.
Айни пайтда паррандачилик корхонасида 20 нафар маҳаллий аҳоли иш ўрни ва яхши маош билан таъминланган.
Мазкур фабрика бунёд этилиши ташаббускорларининг асосий мақсади республика аҳолисини сифатли маҳаллий товуқ гўшти билан таъминлаш, тайёр маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш ва аҳоли учун янги иш ўринларини яратишдир.
Бройлер зотли жўжалар асосан Хужанд шаҳридаги ““Суғд Самарқанд Паранда” паррандачилик фабрикасидан етказиб берилади.
Бу ерда жўжаларни парваришлаш, бино ичидаги ҳароратни аниқлаш, ҳаво тозалаш ҳамла сув ва озиқ-овқат билан таъминлаш Хитой Халқ Республикасидан келтирилган замонавий технологиялар асосида амалга оширилади.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон тадбиркорларга паррандалар сонини, парҳез гўшти ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.