КОНИБОДОМ ШАҲРИ КУҲАНДИЁР ҚИШЛОҒИДАГИ 15-ЎРТА УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ОЧИЛИШИ

11 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Конибодом шаҳри Куҳандиёр қишлоғидаги 15-ўрта умумтаълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этди.
Иншоот мамлакат Ҳукуматининг маърифатпарвар сиёсати асосида давлат Мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш доирасида бунёд этилиб, 2 гектардан зиёд майдонни ўз ичига олади. Муассасанинг асосий биноси икки қаватдан иборат бўлиб, 13 та умумий ва таълимий синфхоналари, шунингдек, иш ва ёрдамчи кабинетлардан иборат. Бунёдкорлик ишлари тадбиркорлар кўмаги ва маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан сифатли ва маориф соҳасининг талаблари даражасида ниҳоясига етказилди.
Янги бино икки сменада 640 ўқувчига мўлжалланган. Физика, химия, математика, биология, ахборот технологиялари ва меҳнат таълими кабинетлари замонавий жиҳозлар, кўргазмали қуроллар билан таъминланган бўлиб, ўқувчиларнинг билим олишлари учун қулай шароитлар яратилган. Шу кунга қадар Маданият қишлоғи аҳолисининг фарзандлари таълим оладиган таълим муассасаси кўп йиллардан буён фойдаланиб, талабга жавоб бермас эди. Ушбу муҳташам таълим маскани фойдаланишга топширилганидан сўнг ўқувчиларнинг билим олишлари учун замонавий шароитлар яратилди.
Муассаса ҳудудида ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши ва жисмонан чиниқишлари учун замонавий спорт зали ва очиқ спорт майдончаси бунёд этилган. Иншоот атрофи гул ва манзарали дарахтлар билан безатилиб, йўлаклар сопол плиткалар билан қопланган.
Шу ернинг ўзида давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмонга Конибодом шаҳри тикувчилик корхоналарида ишлаб чиқарилган ягона мактаб либослари ва спорт кийимлари намойиш қилинди.