“КАЙҲОН” БОЛАЛАР ШАҲАРЧАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

11 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Конибодом шаҳрида “Кайҳон” болалар шаҳарчасини фойдаланишга топширди.
“Кайҳон” болалар шаҳарчаси қурилиши 2021 йилнинг июн ойида бошланган эди. Орадан бир йил ӯтиб, давлат Мустақиллиги арафасида фойдаланишга топширилди.
“Кайҳон” болалар боғи маҳаллий тадбиркор Обид Олимов томонидан барпо этилган. Замонавий кӯринишга эга иншоотнинг қиймати 3 миллион 500 минг сомонийни ташкил қилади. Қурилиш ишларига маҳаллий мутахассислар ва усталар жалб этилиб, яхши маош билан таъминландилар.
Болалар вақтичоғлик қиладиган ушбу марказ 0,42 гектар майдонни эгаллаган бӯлиб, Конибодом шаҳрининг кӯркига кӯрк қӯшган.
“Кайҳон” болалар шаҳарчаси фойдаланишга топширилиши билан 20 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш жойига эга бӯлдилар.
Мазкур боғчада ӯрнатилган замонавий ускуналар Конибодом шаҳри аҳолиси, хусусан болаларга тақдим этилди.