ГУЛИСТОН ШАҲРИДА АДЛИЯ МАРКАЗИ БИНОСИНИНГ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛИШИ

12 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси –Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Гулистон шаҳрида Адлия марказининг янги биносини фойдаланишга топширди.
Гулистон шаҳридаги Адлия марказининг янги биноси Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши ва Адлия вазирлиги ва унинг тузилмалари маблағлари ҳисобидан бунёд этилди. Гулистон шаҳридаги Адлия марказининг янги биносининг қурилиш ишлари Панжакент шаҳридаги “Чашма” масъулияти чекланган жамияти сифатли амалга оширди.
Иншоот икки қават ва ертўладан иборат бўлиб, биринчи қаватда ягона дарича, таниқли тожик ёзувчиларининг ва соҳага доир китоблар жамланган китохона, Гулистон шаҳар Фуқаролик ҳолатига далолатномалар ёзиш бўлими мутахассислари ва ходимлари учун иш кабинетлари, иккинчи қаватда эса давлат нотариуслари иш хоналари ҳамда никоҳни қайд этиш зали жойлашган.
Бу ерда иш ва фаолият юритиш ҳамда фуқароларга хизмат кўрсатиш учун яратилган имкониятлар билан танишиш чоғида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон бинокорлик ва қурилиш ишлари сифатига яхши баҳо бериб, адлия органи мутахассислари ва ходимлари давлат стратегияси ва дастурларини ҳаётга самарали татбиқ этиш, аҳолига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатини ошириш ва оиладорлик маърифати ҳамда одобини тарғиб-ташвиқ этишда муносиб ҳисса қўшишлари лозимлигини таъкидлади.