ХУЖАНД ШАҲРИДА “ШУКУФАИ ИСТИҚЛОЛ” МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ОЧИЛИШИ

12 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси –Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига иш ташрифи доирасида “Шукуфаи Истиқлол” номли 18-мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширди.
Муассасанинг янги биноси Хужанд шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи маблағ ўтказиши ва Хужанд шаҳар бош қурилиш бошқармаси буюртмаси асосида “Тавфиқ” МЧЖ томонидан замонавий лойиҳа ва юқори сифатда бунёд тилди.
Қурилиш ишлари 2021 йилнинг декабр ойида бошланиб, 8 ойда якунланган.
“Шукуфаи Истиқлол” мактабгача таълим муассасаси ертўла ва уч қаватдан иборат бўлиб, 250 нафар кичкинтойлар тарбияси учун мўлжалланган. Мазкур замонавий мактабгача таълим муассасасида 10 та гуруҳда 13 нафар мураббийлар болалар таълим-тарбияси билан шуғулланадилар.
Муассасада тарбиявий машғулотлар синфхоналаридан ташқари ошхона, спорт ва мусиқа заллари, тиббиёт нуқтаси ва бошқа ёрдамчи хоналар мавжуд. Иншоот ҳовлиси саҳнида фавворали сузиш ҳавзаси, машғулотлар ва дам олиш учун айвончалар ҳамда болалар ўйин майдончалари бунёд этилган. Муассаса ҳовлиси деворлари тожик халқ эртаклари қаҳрамонларининг суратлари билан безатилган. Замонавий чироқлар ва ранг-баранг гуллар ушбу замонавий бино ҳуснига ҳусн қўшган.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон мактабгача таълим муассасасини кўздан кечириш чоғида унинг раҳбарияти ва мураббийларга келгусида азиз Тожикистонимиз равнақи учун хизмат қиладиган ёш авлод таълим-тарбиясини юксак савияда олиб бориш, ватанпарварлик, ўзлигини англаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш бўйича кўрсатмалар берди.