9 қаватли турар-жой биносининг очилиши, янги иншоот қуриш лойиҳасининг тақдимоти ва Хужанд шаҳри етимлари билан учрашув

12 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хужанд шаҳрининг 8-маҳалласида тӯққиз қаватли тураржой биносини фойдаланишга топширди.
Мамлакат Президентининг кӯрсатма ва топшириқлари асосида турли соҳалар мутахассисларини қӯллаб-қувватлаш мақсадида, Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан кӯп қаватли тураржой биноси бунёд этилган.
Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон маориф, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар ходимларига янги уйлар калитини тақдим этди. Айнан Миллат пешвосининг ғамхӯрликлари билан 45 нафар ходим мазкур кӯркам бинода квартиралар соҳиби бӯлдилар ва ушбу инсонпарварлик ташаббуси учун мамлакат Ҳукуматига миннатдорчилик билдирдилар.
Тӯққиз қаватли тураржой биносида 10та бир хонали, 18та икки хонали ва 17та уч хонали квартира жойлашган. Иншоотга Суғд вилояти Асосий қурилиш идораси буюртма берган. Қурилиш ишларини маҳаллий ширкатлар бажарган.
Квартиралар бугунги кун талабидан келиб чиқиб бунёд этилган. Бинода лифт ҳам ӯрнатилган. Тураржой биноси саҳнида болалар учун ӯйин майдончалари ва автотураргоҳ қурилган. Иншоот атрофи кӯкаламзорлаштирилган.
Мамлакат Ҳукуматининг бунёдкорлик сиёсати асосида тӯққиз қаватли бино ёнида юксак меъморчилик санъатидан фойдаланган ҳолда миллий чойхона қурилган. «Темурмалик” чойхонаси Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан бунёд этилган бӯлиб, бу ерда ҳунармандчилик маркази, сартарошхона ва бошқа хизмат кӯрсатиш нуқталари ташкил этилган.
Тӯққиз қаватли тураржой биноси олдида учта кӯп қаватли бино ва янги инновацион мактаб лойиҳаси тақдимоти ӯтказилди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга берилган маълумотга кӯра, кӯп қаватли ижтимоий бинолар ва янги инновацион мактаб Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи ва Хужанд шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан барпо этилади.
Иншоот ертӯла, 4 қават ва ётоқхонадан иборат бӯлиб, бир сменада 640 ӯқувчига мӯлжалланади.
Шу ерда мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Ҳукуматининг эътибори ва ғамхӯрлигидан баҳраманд бӯлиб келаётган 100 нафар ота-онасиз етим болалар билан мулоқот қилди.
Шу куни Хужанд ва Бӯстон шаҳарлари ҳамда Спитамен ва Зафаробод ноҳияларидан бӯлган, шунингдек Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи қошидаги мактаб-интернатда тарбияланаётган 100 нафар етим болага давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг совғалари тақдим этилди.
Совғалар пул маблағи, мактаб либоси ва ӯқув қуролларидан иборат бӯлиб, 100 нафар ота-онасиз етимнинг қувончига сабаб бӯлди.