ХУЖАНД ШАҲРИДА “ОРТОПЕДИЯ ВА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ” МЧЖ ОЧИЛДИ

12 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига бӯлган иш сафари доирасида Хужанд шаҳрида “Ортопедия ва замонавий технология” масъулияти чекланган жамиятини фойдаланишга топширди.
Таъкидлаш керакки, “Ортопедия ва замонавий технология” масъулияти чекланган жамияти республикамиздаги биринчи махсуслаштирилган травматология ва ортопедия маркази бӯлиб, замонавий ташхис ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган.
Марказ биноси 3 қаватдан иборатдир. Биринчи қаватда қабулхона, ташхис хонаси, дармонгоҳ, рақамли рентген бӯлими, стоматология ва 14та иш кабинети жойлашган.
Иккинчи қават 16та хона: жонлантириш, эмлаш, соғломлаштириш, духтурлар, катта ёшлилар ортопедияси травматологи хоналари, шунингдек беморлар ётадиган 8та палатадан иборат.
Ҳар бир палата икки кишилик бӯлиб, функционал кат, телевизор, музлатгич ва керакли гигиеник шароит билан таъминланган.
Учинчи қаватда эса, иккита амалиёт хонаси, жароҳатни тозалаш, малҳам қӯйиш хоналари, духтурлар хонаси, травматология бӯлими, болалар ортопедияси, 7та палата қурилган. Уларда даволанувчилар учун барча зарурий шароит яратилган. Ушбу марказда даволанадиган беморлар тӯрт маҳал овқат билан таъминланадилар.
Марказ фаолияти билан танишув асносида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга маълум қилинишича, тиббий ускуналар Жанубий Корея, Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасидан бир миллион бир юзу эллик минг сомонийга олиб келинган.
Марказда артоскоп ускуналар, рақамли рентген, электрон-оптик ускуна, УЗИ, денситометрия, кардиомонитор, жарроҳлик столи ва “Армед” функционал катидан фойдаланилади.
Марказда таълим йӯналиши ҳам амал қилади. Бу ерда тиббий университетлар битирувчилари малака оширишлари, клиник интернатура ва ординатура босқичини ӯташлари мумкин.
- Марказ фойдаланишга топширилиши туфайли 30 нафар тиббиёт соҳаси мутахассиси ва бошқа турли касб-ҳунар эгалари доимий иш жойи ва яхши маош билан таъминландилар.