Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти делегацияси Тожикистоннинг Хатлон вилоятига келди
12 август куни Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти делегацияси ушбу вилоят раҳбари Тўра Боболов бошчилигида Тожикистон Республикасининг Хатлон вилоятига ташриф буюрди.
Мазкур делегациянинг ташрифидан мақсад Хатлон вилояти билан Сурхондарё вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Делегация аъзолари икки кун давомида вилоятдаги саноат корхоналари, замонавий иссиқхоналар, сайёҳлик масканлари, тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, деҳқончилик ерларига ташриф буюришади.
Шунингдек, 13 август куни Данғара ноҳиясида Хатлон вилояти ва Сурхондарё вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш форуми бўлиб ўтади, унда Тожикистон ва Ўзбекистоннинг сармоявий имкониятлари ва экспорт салоҳияти намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021-йилнинг 23-24-июл кунлари вилоят раиси Қурбон Ҳакимзода бошчилигидаги Хатлон вилояти делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, мамлакатимизда замонавий саноатни ривожлантириш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш натижалари билан танишгандилар.