Истаравшан шаҳрида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маъмурий биноси фойдаланишга топширилди
Истаравшан шаҳрида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг маъмурий биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода, Тожикистон Республикаси Конституциявий суди раиси Абдулҳафиз Ашурзода ва Сўғд вилояти раисининг биринчи ўринбосари Хол Ҳайдар иштирок этдилар.
Истаравшан шаҳрида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сектори маъмурий биноси қурилиши 2020-йилда бошланган.
Лойиҳалаштириш ишлари “Аркон” масъулияти чекланган жамияти, қурилиш ишлари “Манзил Куҳистон” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилди. Умумий ажратилган майдони 412 квадрат метр бўлиб, бино уч қаватдан иборат. Биринчи қаватда – мажлислар зали, кутубхона ва офислар жойлашган. Мажлислар зали 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, кутубхона 1000 дан ортиқ турли адабиёт китоблари ва компютер билан жиҳозланган бўлиб, унда электрон кутубхона ўрнатилган. Иккинчи қаватда ходимлар учун 5 та хона мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси профессионаллар ишлаши учун зарур жиҳозлар, жумладан, компютер ва принтерлар билан жиҳозланган.