“Данғара” эркин иқтисодий зонасига 61 миллион сомоний сармоя киритилди
Жорий йилнинг 6 ойида “Данғара” эркин иқтисодий зонасига 61 миллион сомоний инвестиция киритилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,3 баробар кўпдир. Бу ҳақда Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизоданинг мазкур ҳудудга ташрифи чоғида маълум қилинди.
Завқи Завқизода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг эркин иқтисодий зонани ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишга оид кўрсатмалар ва топшириқларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида , мазкур ҳудуддаги мавжуд масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, саноат корхоналарини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда “Данғара” эркин иқтисодий зонасидан маҳаллий ва хорижий инвестициаларни янада кўпроқ жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига хизмат қилади.
“Данғара” эркин иқтисодий зонасига ташрифи давомида Завқий Завқизодага маҳаллий ва хорижий инвестициаларни кўпроқ жалб этиш, янги саноат корхоналари барпо этиш, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш ва бу орқали янги иш ўринларини кўпайтириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.