Тожикистоннинг Хатлон вилояти ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ўртасида 23 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди
13 август куни Норак шаҳрида Тожикистоннинг Хатлон вилояти ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш форуми бўлиб ўтди. Мазкур форумда Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода, Сурхондарё вилояти раиси Тўра Боболов ва ҳар икки вилоят тадбиркорлари иштирок этдилар.
Хатлон вилояти ва Сурхондарё вилояти ҳамкорликни ривожлантириш форумида икки вилоят мутасаддилари ва тадбиркорлари ўртасида 23 та ҳамкорлик шартномаси, жумладан, икки вилоят ўртасида “Йўл харитаси”, туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми, туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича 15 та шартнома имзоланди. 26,6 миллион долларлик товар ва маҳсулотлар бўйича 6 та шартнома имзоланди, бу эса икки ҳудудни ривожлантиришга хизмат қилади.
Якунда дўстликни тарғиб қилиш мақсадида эсдалик совғалари топширилди.