Сўғд вилоятида узум етиштиришнинг замонавий технологиясини ўрганиш ва эски узумзорларни тиклаш масалаларига бағишланган йиғилиш бӯлиб ӯтди
Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги “Дўсти” фермер хўжалиги ва “Ваҳдат миллий боғи” мажлислар залида “Узум етиштиришнинг замонавий технологияси ва эски узумзорларни тиклаш” мавзусида ҳудудий илмий-амалий йиғилиш бӯлиб ӯтди.
Маслаҳатлашувда Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги вазири Саъдий Каримзода, қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари ва мутахассислари, шаҳар ва шаҳар ва ноҳия раислари, қишлоқ хўжалиги идоралари ва узумчилик хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Узумчилик хўжалиги 2015-йили Турсунзода шаҳри узумчиларининг бой тажрибасидан фойдаланга ҳолда ҳамкорликда барпо этилган эди.
“Дўсти” узумчилик фермер хўжалигининг умумий майдони 3 гектар бўлиб, бу ерда 1000 туп “Ҳусайни”, “Шоҳона”, “Победа”, “Қора Ҳусайни” ва бошқа навлар етиштирилиб, ички бозор ва экспортга етказиб берилмоқда.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон топшириғига асосан Сўғд вилоятида 20 дан ортиқ турдаги узум етиштирилмоқда ва узумзорлар ортиб бормоқда.
Йиғилишда Ҳисор ва Турсунзодалик узумчилар тажрибасидан фойдаланиб, вилоят ҳудудларида ҳам шундай узумзорлар барпо этиш, узум етиштириш ҳажмини ошириш, ички бозорни таъминлаш ва экспорт қилиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.
Маслаҳат иштирокчилари узум етиштиришнинг янги йўллари ва усуллари билан яқиндан танишдилар.