Нигерияда кучли сув тошқини 50 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Нигерияда сув тошқини туфайли камида 50 киши қурбон бўлган, деб маълум қилди Жигава штати фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича агентликнинг ижрочи котиби Сани Юсуф.
«Табиий офат туфайли тахминан 50 кишини йўқотдик», – дея келтиради Юсуфнинг матбуот анжуманида айтган гапларини Channels Television телеканали.
Унинг таъкидлашича, штат ҳукумати бошпанасиз қолганларнинг вақтинчалик яшаб туриши учун 11 та лагер ташкил қилган. Хабарда штатда минглаб уйлар вайрон бўлгани айтилмоқда.
ЎзА