Грипп ва коронавирус: қайси бири хавфли?
Ҳозирда грипп хасталигининг оғир кечиши эҳтимоли COVID-19 хасталигига қараганда юқорироқ. Шундай экан, грипп эпидемиясини ҳисобдан чиқармаслик керак, деди РИА Новостига Россия тиббиёт академияси вирусология кафедраси раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Елена Малинникова.
«Коронавирус инфекциясига қараганда грипп оғирроқ кечиши эҳтимоли кўпроқ», – деган Малинникова. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, вирусологлар ҳамжамияти, бактериологлар, инфекционистлар гриппнинг яширин хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.
«Ҳозирда биз вируснинг антигенли тузилмаси ўзгаришидан хавотир олмоқдамиз, бу асосан H3N2 вирусига тегишли. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, эпидемия айнан ушбу касаллик билан боғлиқ бўлиши мумкин», – дея таъкидлаган шифокор инфекционист.
ЎзА