Боржомида ёнаётган ўрмонни ўчиришга вертолёт жалб қилинди
Боржоми вилоятида учинчи кундирки, ўрмон ёнғинига қарши кураш давом этяпти, дея хабар бермоқда “Trend”.
Квабисхеви ва Зоврети қишлоқлари ўртасида янги ўт ўчоқлари пайдо бўлишда давом этяпти. Кечаси оловни ўчириш учун Тбилисидан қўшимча куч жўнатилди, дейилади Фавқулодда вазиятлар хизмати ахборотида. Ҳозир воқеа жойида 100 га яқин ўт ўчирувчи ишламоқда.
Бир кун аввал кучли шамол туфайли вазият жиддийлашди, тоғ рельефи мураккаблиги туфайли офат ҳудудига ўт ўчириш воситалари олиб киришнинг иложи бўлмади.
ЎзА