Сирожиддин Муҳриддин Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Осиё ва Тинч океани бўйича минтақавий директорини қабул қилди
22 август куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) минтақавий директори Жон Айлиевни қабул қилди.
Учрашувда Тожикистон Республикаси ва Жаҳон озиқ-овқат дастури ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, жумладан, барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш жарайони, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва табиий офатлар хавфини камайтириш масалалари муҳокама қилинди.