Тожикистон ва Қирғизистон икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалаларини муҳокама қилди

22 август куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Имомий Қирғизистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эрлан Абдилдаевни қабул қилди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.