Дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Тожикистон шарафини Аминжони Абдулфайз ҳимоя қилади

24-28 август кунлари Босния ва Герцеговинада дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади ва унда Тожикистон Республикасидан фақат Аминжони Абдулфайз иштирок этади.
Дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 6 қитъадан спортчилар иштирок этади. Мазкур мусобақада 60 та давлатдан 16 та вазн тоифасида (ўғил болалар ўртасида 8 та, қизлар ўртасида 8 та вазн) 484 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Тожикистон Республикасини ушбу турнирда мураббий Аслон Худоиев бошчилигида фақат 73 килограмм вазнда Аминжони Абдулфайз ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, ушбу халқаро турнирда тожикистонлик ҳакам – Рамзи Шамилов баҳслар жарайонини бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, мусобақалар бугун старт олади ва дастлабки беллашувлар Душанбе вақти билан соат 13:00да, финал баҳслари эса 20:00да бўлиб ўтади.
Иккинчи куни 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида мамлакатимиз спортчиси Аминжони Абдулфаёз баҳсларни бошлайди. Тожикистонлик полвоннинг рақиби украиналик Тарас Ниелзиев ва озарбайжонлик Наҳид Таргулиев жуфтлиги ғолиби бўлади.