Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси раиси Абдулла Шаҳидни қабул қилди

26 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессияси раиси Абдулла Шаҳидни «Миллат» қасрида қабул қилди.
Учрашувда Тожикистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан ҳамкорлигига оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон БМТнинг халқаро муносабатлардаги, айниқса, барқарор тараққиётни таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни ўрнатишдаги самарали ролини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда томонлар 2030 йилгача Жаҳон тараққиёти дастурини амалга ошириш, барқарор ривожланиш мақсадлари ва сайёрамизнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдилар.
Давлатимиз раҳбари ташкилот билан самарали ва серқирра ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, унинг платформасидан Тожикистоннинг конструктив ташаббуслари ва глобал мақсадларини тақдим этишда фойдаланилаётганидан мамнунлигини билдирди.
Ташкилот дастурлари ва уларни амалга оширишда Тожикистоннинг алоҳида ҳиссаси таъкидланди.