Тожикистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони ишбилармонлари ҳамкорликни йўлга қўймоқда
25 август куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги тадбиркорларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг парфюмерия, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат маҳсулотлари импортчилари, ҳунармандчилик каби турли соҳалардаги ўрта ва нуфузли компания ва корхоналари вакилларидан иборат ишбилармон делегациялари иштирок этишди. Тожикистон Республикасидан 60 дан ортиқ хусусий сектор вакиллари, юқорида қайд этилган соҳаларда фаол иштирок этдилар.
Учрашув якунлари бўйича тожикистонлик ишбилармонлар Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ишбилармонлари билан келишувга эришиб, ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегацияларининг 26 август куни бўлиб ўтадиган “Кӯлоб-2022” сармоявий форумида иштирок этиш учун Тожикистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган.