Самарқандда устоз Абуабдуллоҳ Рудакий ҳайкали ўрнатилди
Самарқанд шаҳридаги Одамушшуаро номидаги кўчага тожик-форс мумтоз адабиёти асосчиси устоз Абуабдуллоҳ Рудакий ҳайкали ўрнатилди. Ҳозир очилиш маросими бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради “Самарқанд овози” газетаси.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими Э.Турдимов ҳамда вилоят етакчилари ва фаоллари иштирок этди.
Тадбирни вилоят ҳокими Э.Турдимов очиб, тожик ва форс шеъриятининг отаси устоз шоир Абуабдуллоҳ Рудакийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирди. Унинг бутун минтақа маданиятини шакллантиришдаги роли яққол кўриниб турибди. Рудакий асарлари бутун жаҳон маданияти учун абадий қолмоқда.