Завқи Завқизода ва Мартин Саладин бизнес ва иқтисодиётни ривожлантириш учун ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди
Тожикистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учинчи мажлиси доирасида Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизоданинг Швейцариянинг Фавқулодда элчиси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашувда томонлар Тожикистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналари таркибида қўшма корхоналар ташкил этиш, шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий, инвестиция ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Завқи Завқизода икки давлат раҳбарлари – Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Швейцария Конфедерацияси Президентининг доно ва узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати туфайли бу борадаги ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.
Швейцария Тожикистон Республикаси савдо тизимининг асосий ҳамкорларидан бири бўлиб, 2022-йилнинг олти ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 281,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Учрашувда Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири ташқи омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда Тожикистон Республикаси миллий иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун Швейцария маблағларини кўпайтиришни таклиф қилди.