Британия ички ишлар вазири истеъфога чиқмоқда

Буюк Британия ички ишлар вазири Прити Пател янги ҳукумат тузилиши арафасида истеъфога чиқишини эълон қилди.
“Лиз Трассни янги етакчи этиб сайланиши билан табриклайман, унинг Бош вазир лавозимидаги фаолиятини қўллаб-қувватлайман. Мен ўз Ватаним ва Витхам сайлов округи учун хизмат қилишда давом этаман (Англияда ҳукумат аъзолари парламент депутати ҳам ҳисобланади). Лиз расман лавозимига киришиб, янги ички ишлар вазири тайинлангандан кейин ишдан кетаман”, дея мурожаат қилди Бош вазир лавозимини тарк этаётган Борис Жонсонга ёзган мактубида аёл вазир Прити Пател.
Янги Бош вазир бугун маҳаллий вақт билан соат 14.00 да Қиролича Елизавета II билан кўришгач, лавозимини бажаришга киришади.
ЎзА