Покистон Ислом Республикаси халқига миллат пешвоси Эмомали Раҳмон буйруғи билан инсонпарварлик ёрдами жўнатилмоқда

Бугун Покистон Ислом Республикаси халқи бир ойдан ортиқ давом этаётган кучли ёмғир ва сув тошқинлари туфайли жиддий муаммоларга дуч келмоқда.
Табиий офатлар натижасида 1265 киши ҳалок бўлди, 33 миллион фуқаро жабрланди.
Шунингдек, бир миллиондан ортиқ уй-жой, йўл ва кўприклар, бошқа инфратузилма объектлари ва қишлоқ хўжалиги ерлари бутунлай вайрон бўлган.
Қайд этилган мураккаб вазият муносабати билан Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятлар бўйича Давлат комиссиясининг фармойиши қабул қилинди. Бунинг асосида Покистон Ислом Республикаси халқига инсонпарварлик ёрдами ажратилган.
Инсонпарварлик ёрдами 500 тонна ун, 500 тонна ичимлик суви, 1000 тонна кўмир, 1000 тонна цемент ва 2000 дона шифердан иборат бўлиб, умумий оғирлиги 3000 тоннадан ортиқ, миқдори 12 миллион 200 минг сомонийни ташкил этади.
Юқорида қайд этилган фармойишга кўра, мамлакатнинг тегишли тузилмалари ва мутасаддиларига ажратилган гуманитар ёрдамни Покистон Ислом Республикаси ҳудудига етказиш вазифаси юклатилди.
Гуманитар ёрдам юкланган машиналар карвони эртага жўнаб кетади.
Қайд этиш жоизки, мазкур тадбир Тожикистон давлат раҳбарининг инсонпарвар сиёсати ва хайрихоҳлигидан далолатдир.