Жалолиддин Балхий ноҳиясида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди

5 сентябрь куни Жалолиддин Балхий ноҳиясида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ушбу кўргазма Тожикистонда ҳар йили 4-сентябрьда нишонланадиган Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги ва Китоб куни муносабати билан ўтказилди.
Кўргазмада ноҳия раиси Убайдуллои Файзулло ва китобсеварлар иштирок этдилар.
Кӯргазмадан кўзланган мақсад Республика Маданият вазирлигининг “Китоб” таъминот ва савдо давлат бошқармаси томонидан амалга оширилаётган “Китоб карвони – 2022” маданий ҳаракати доирасида кутубхоналар маълумотлар базасини босма нашрлар билан тўлдиришдан иборат.