Хитойдаги зилзила ўнлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлди

Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинцияси Лудин Ганьцзи-Тибет автоном округида юз берган 6,8 магнитудали зилзила оқибатида 65 минг киши ҳалок бўлди.
Хитойнинг CCTV давлат телекомпанияси хабар қилишича, нобуд бўлганларнинг 17 нафари Яань шаҳри, 29 нафари эса қўшни Ганзи префектураси фуқароларидир.
Ҳодиса оқибатида 16 одам бедарак йўқолгани, 50 киши жароҳат олгани маълум қилинган.
Ер силкиниши провинция пойтахти Чэнду ва яқин атрофдаги Чунцин шаҳридаги биноларни ҳам ларзага келтирган.
ЎзА