Душанбе: Осиё Кубоги-2023 (U-20) саралаш босқичи бўлиб ўтади
14-18 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида “I” гуруҳидан жой олган 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоалари ўртасида Осиё Кубоги–2023 саралаш турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси хабар бермоқда.
Тожикистон, Камбоджа, Ливан ва Сингапур ёшлар терма жамоалари Осиё Кубоги финал босқичи йўлланмалари учун кураш олиб бормоқда. Тожикистон ёшлар терма жамоаси ушбу турнирдаги илк учрашувини 14 сентябр куни Сингапур терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув соат 20:00да Душанбе марказий стадионида бўлиб ўтади.
20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги-2023 саралаш мусобақаси «I» гуруҳи.
Иштирокчилар: Тожикистон, Камбоджа, Ливан, Сингапур.
1-тур
14 сентябр (чоршанба)
17:00 – Камбоджа – Ливан
20:00 – ТОЖИКИСТОН – Сингапур
2-тур
16 сентябр (жума)
17:00 – Сингапур – Камбоджа
20:00 – Ливан – ТОЖИКИСТОН
3-тур
18 сентябр (якшанба)
17:00 – Ливан – Сингапур
20:00 – ТОЖИКИСТОН – Камбоджа
Ўтказилиш жойи: Душанбе марказий стадиони