ТОЖИКИСТОНЛИК КИНОУСТАЛАР ТОШКЕНТ КИНОФЕСТИВАЛИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
- 13-18 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикасида «Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.
Мазкур кинофестивалда дунёнинг 35 давлатидан 300 дан ортиқ киноижодкорлар иштирок этиши кутилмоқда.
Кинофестиваль доирасида 100 дан дан ортиқ тадбирлар, тақдимот ва намойишлар, давра суҳбатлари ва форумлар, маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ўтказилади.
Кинофестиваль анъанавий “Кино 5 кунда” лойиҳаси билан бошланади. Мазкур танловда 20 га яқин давлатдан 54 нафар ёш киноижодкорлар таклиф этилган. Улар Ўзбекистоннинг тарихи, турмуш тарзи, бугунги кундаги ўзгаришлар, шунингдек умуминсоний қадриятлар ҳақида ҳикоя қилувчи қисқа метражли фильмларни суратга олиб, танлов ҳайъатига тақдим этадилар. Танлов ғолиблари кинофестиваль якунида аниқланади ва тақдирланади.
Маълумки, бу йилги кинофестиваль Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити кунларига тўғри келмоқда. Шу боис, саммит кун тартибига “ШҲТ кино кунлари” ҳам киритилган. 13 сентябрь куни бошланадиган “ШҲТ Кино кунлари” доирасида мазкур ташкилотга аъзо, ҳамкор ва кузатувчи мақомидаги давлатларнинг кино кунлари ўтказилади.
Кинофестивалнинг очилиш маросими 14 сентябрь куни бўлиб ўтади. Кинофестивалнинг фахрий меҳмонлари махсус қизил йўлакчадан ўтиб, тантанали очилиш маросими ўтадиган катта залга кириб борадилар. Мазкур маросимда Хемма Малини, Анил Капур, Умеш Меҳра, Акшай Кумар, Бурак Ўзчивит, Каан Ургенжиоғлу, Нургул Яшилчай, Азра Акин, Ипек Тузжуоғлу, Люк Бессон, Таукел Муслим сингари дунё киносининг таниқли вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Худди шу куни “Хорижий мамлакатлар кино кунлари” доирасида Тожикистон Озарбойжон, Туркия, Арманистон, Буюк Британия, Исроил, Миср, Италия, Германия, Польша, Бразилия, Эстония, Грузия, Руминия Малайзия, Молдова, Япония, Франция сингари мамлакатларнинг кино кунлари тантанали равишда очилади.
Жорий йилда Тожикистон Республикасидан “Тожикфильм” давлат муассасаси директор Маҳмасаид Шоҳиён бошчилигида делагация Тошкентга етиб борди. Делегация таркибида
Тожикистон халқ артистлари Нусрати Собир Қурборнали, Муҳаммадали Маҳмадов, шунингдек, актрисалар Мавлонбиби Нажмилддинова, Барохат Шукурова, Тожикистон киноижодкорлар уюшмаси раиси Сафар Ҳақдодов, бир қатор ёш режиссерлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам бор.
Кинофестивал давомида “Тожикфильм” раҳбарияти ва Ўзбекистон киноематография агентлиги ўртасида “Жомий ва Навоий”, “Кўринмас юлдуз” қўшма фильмларини суратга олишни бошлаша юзасидан музокаралар ҳам ўтказилади.
“Тожикистон киноси кунлари” 15 сентярбь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давта академик катта театрида бошланади.
Жорий йилда тожик киноусталарининг “Йўл”, “Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти: икки йил” фильмлари намойиш этилади.
Тожикистон делегацция икнофестиваль доирасида Хоразм вилоятида ҳам ўз фильмларини намойиш этиб, кино мухлислари билан учрашувлар ўтказадилар.
Кинофестивал дастуридан ўрин олган “Кино 5 кунда” танловида Тожикистонлик ёш киноижодкорлар Бибирахима Ғойибова, Хусейн Азизов, Тахмина Муминовалар мамлакатмимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Дурдона Расулова, Тошкент.