ШОШИЛИНЧ! Қирғизистон ИИВ қўмондони ўзбошимчалик билан «Исфара» чегара постини ўққа тутишга буюруқ берди

2022 йил 17 сентябр, соат 07:30да эълон қилинган ўқ отишни тўхтатиш шартларини бажариш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистон республикалари Чегара қўшинлари қўмондонларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда икки томон вазиятни мўътадиллаштириш, қўшимча куч ва воситаларни олдинги жойларига қайтариш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари матбуот марказидан «Овози тожик» радиосига хабар берилди.
Бироқ эришилган келишувлардан қатъий назар, бугун соат 11:10да Боткен райони Коктош қишлоғидаги Ш.Ғани номидаги мактабнинг собиқ биносида жойлашган Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 707-ҳарбий қисми командири ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишув талабларига хилоф равишда ўзбошимчалик билан Тожикистон Республикасининг Исфара шаҳридаги «Исфара» чегара отрядининг «Душанбе» чегара пости ва «Сомониён» маҳалласини барча турдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда ўққа тутишни буюрган.
Мазкур ҳолат, алоҳида қўмондонлар Қирғизистон Қуролли кучлари Марказий штабига бўйсинмаслигини кўрсатади.