Шошилинч! Қирғиз чегарачилари «Лахш» чегара отрядини ўққа тутишди

бугун соат 11:50да Қирғизистон Қуролли кучлари оғир уруш қуролларининг барча турларидан фойдаланиб, Тожикистон Республикаси МХДК Чегара қўшинларининг «Лахш» чегара отрядидаги «Сарҳадчи» чегара постига ўқ отишди.
Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари матбуот марказидан «Овози тожик» радиосига хабар берилди.
Эришилган келишувларга қарамай, бу қирғиз чегарачилари томонидан Тожикистон Республикаси тинч аҳолиси томон қаратилган учинчи қуролли ҳужумдир.
Мазкур ҳолат, қирғиз ҳарбийлари Қирғизистон Қуролли кучлари Марказий штабига бўйсинмаслигини кўрсатади.