Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари мунтазам мулоқотларини давом эттириб, икки томонлама стратегик шериклик муносабатларининг айрим муҳим жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятларидаги вазият туфайли Марказий Осиёдаги вазиятни ривожлантириш масалалари ҳам томонларнинг диққат марказида бўлди.
Шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг бошқа жиҳатлари, жумладан, Афғонистон масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, президентлар иш тартиби ҳамда бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар.