Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

18-сентябрь куни “Гулистон” чегара пунктида Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Суғд вилояти матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда томонлар мавжуд муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш зарурлигини яна бир бор таъкидладилар. Шу билан бирга, ўт очишни тўхтатиш шартларига риоя қилиш, чегарадаги можаролар оқибатларини имкон қадар тезроқ бартараф этиш муҳим деб топилди.
Ишчи гуруҳлар йўлларни ҳаракатланиш учун очиш ва ҳаракатни таъминлаш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар. Шу куни “Ворух” қишлоқ фуқаролар йиғини томон йўл очилди.