Тожикистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти саммитида иштирок этди

19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин бошчилигидаги делегация Таълимни ўзгартириш бўйича саммитда иштирок этди.
Ушбу сессия 16-19 сентябрь кунлари Ню-Йорк да бўлиб ўтди, унда таълим соҳасидаги глобал инқирозни ҳал қилиш ва таълим билан боғлиқ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масалалари муҳокама қилинди.