Японияда тўфон. 40 дан зиёд одам жабрланди

Японияда кўтарилган “Нанмадол” тўфони Кюшю оролига келиб, шимоли-шарққа йўл олган. Оқибатда 41 киши жабрланди. Бу ҳақда душанба куни “NHK” телеканали маълум қилди.
Ушбу табиат ҳодисаси туфайли 300 мингдан кўп хонадон сим узилиши ёки бошқа сабаб электр энергиясиз қолди. “Kyushu Electric Power” маълумотига кўра, биргина Кюшю шаҳрида 294 минг уй токсиз қолди. “Chugoku Electric Power” хабарида эса йирик Хонсю ороли жануби-ғарбий қисмидаги бир неча ҳудудда 15 мингга яқин оила электр таъминотидан узилгани айтилган.
Япония метеорология бюроси ахборотида маркази Кюшю шимолидаги Фукуока префектураси ҳудудида бўлган тайфун секин-аста шимоли-шарққа, тахминан, 4 м/с тезликда ҳаракатлангани, бошланғич нуқтада эса тезлик 35 м/с га етгани қайд қилинган.
Об-ҳаво маълумоти кундузи тўфон шимоли-шарқий йўналишда ҳаракатланиши ва Япон денгизи қирғоғи яқинидан ўтиб, мамлакатнинг марказий қисмига етиб бориши мумкинлигидан огоҳ этган.
“Нанмадол” ёмғир билан бирга келади. Турли ҳудудларда 9 миллиондан зиёд одамни кўчириш бўйича тавсия берилган. Тўфон ортидан 700 га яқин ҳаво рейси бекор қилинди ёки қолдирилди. Ноқулай об-ҳаво темир йўл ва паром қатновига ҳам таъсир кўрсатди.