Душанбеда Тожикистон ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси ўртасида молиялаштириш бўйича келишув имзоланди

22 сентябрь куни Тожикистон Республикаси Молия вазирлигида Тожикистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги битим имзоланди.
Битимни Тожикистон Республикаси молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода ва Жаҳон банкининг Тожикистондаги доимий вакили Озан Севимли имзолади.
Қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги битим бўйича лойиҳанинг умумий қиймати 59,3 миллион махсус қарз олиш ҳуқуқини ташкил этади, бу 80 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, режалаштирилган тадбирлар амалга оширилгандан ва маълум натижаларга эришилгандан сўнг алоҳида тўловлар билан, айниқса, молиялаштиришни такомиллаштириш йўналишида бӯлади.